Ўзбекистон | 14:00 / 12.02.2020
6685
1 дақиқада ўқилади

6та шаҳарда технопарк ташкил этилади

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT - парк)нинг ҳудудини кенгайтириш ва янги инфратузилма объектларини қуриш кўзда тутилмоқда

Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.

2020 йил 1 июнга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:

Нукус, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Гулистон ва Урганч шаҳарларида технопарк ташкил этиш;

дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва ахборот хизматларини ривожлантириш учун технопаркнинг инфратузилмаси ва замонавий имкониятларини кенгайтириш;

бу йўналишдаги тадбиркорлик субъектларига қўшимча қулайликлар яратиш назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар - Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид