Ўзбекистон | 18:45 / 19.02.2020
7802
2 дақиқада ўқилади

ОАВ эркинлигини бузганлик учун жавобгарлик белгиланиши кутиляпти

ОАВ тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрири лойиҳасига асосан, ОАВ эркинлигини бузганлик учун жавобгарлик белгиланиши мумкин.

Бугун, 19 февраль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган тадбир ўтказилди, деб хабар беради Kun.uz мухбири.

Қонун лойиҳасида ОАВ эркинлигини бузганлик учун жавобгарлик белгиланиши кўзда тутилган.

Унга кўра, қуйидагилар ОАВ эркинлигини бузиш деб малакаланиши мумкин:

  • фуқаролар, давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахслари, жамоат бирлашмалари томонидан таҳририятлар, оммавий ахборот воситалари тарқатувчиларининг, шунингдек журналистларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш,
  • цензура,
  • таҳририят фаолиятига ноқонуний аралашиш ва унинг ихтисослашув эркинлигининг бузилиши,
  • ОАВнинг ноқонуний тугатилиши ёки тўхтатиб турилиши,
  • таҳририятнинг маълумот сўраш ва олиш ҳуқуқи бузилиши,
  • босма нашрни чоп этишнинг ноқонуний тўхтатилиши, унинг бир қисми ёки тўлиқ ададининг йўқ қилиниши,
  • қонуний асосда фаолият кўрсатаётган ОАВ маҳсулотининг тарқатилишига тўсиқ қўйиш, даврий босма нашрларнинг чакана савдосига ноқонуний чекловлар қўйиш,
  • журналистни ахборотни тарқатиш ёки уни тарқатишни рад этишга мажбур қилиш.
Фото: ОАКА

Бундан олдин ОАВга давлат мансабдорлари устидан парламентга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилиши, давлат амалдорларига хусусий ОАВ таъсис этиш тақиқланиши мумкинлиги хабар қилинган эди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти