14:59 / 19.02.2020
0
27899

Шавкат Мирзиёев Анқарага етиб борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг таклифига биноан 19 февраль куни ташриф билан Туркияга етиб борди. 

Фото: Президент матбуот хизмати

«Эсонбуға» халқаро аэропортида давлат раҳбарини Туркия ҳукумати аъзолари, Анқара музофоти ва шаҳри раҳбарияти, бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, президент шарафига фахрий қоровул саф тортган.

Ташрифнинг асосий тадбирлари куннинг иккинчи ярмида бошланади. 

Унда жумладан, давлат раҳбарлари иштирокида Мустафо Камол Отатурк мақбарасида гулчамбар қўйиш маросими, Ўзбекистон ва Туркия президентларининг расмий учрашувлари режалаштирилган.

Бугун шунингдек президентлар раислигида Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Музокараларда кўп қиррали Ўзбекистон-Туркия муносабатлари, аввало сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий,  транспорт-коммуникация, таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top