Ўзбекистон | 15:22 / 20.02.2020
62356
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда шифокорларнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдори очиқланди

Халқаро пресс-клубнинг 2020 йил Давлат дастурига бағишланган навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. У ижтимоий соҳага бағишланди.

Фото: Халқаро пресс-клуб

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев бугунги кунда шифокорлар қанча маош олаётгани ҳақида маълумот берди.

“Бугунги кунда шифокорлар ўртача 2 ёки 2,5 миллион сўм ойлик олишмоқда. 2020 йил давлат бюджетидан тиббиёт соҳасига 14 триллион 900 миллион сўм ажратилади”, - деди у.

Шунингдек, Баҳодир Юсупалиев соҳа бўйича қўшимча маълумотлар билан ўртоқлашди

“Ўзбекистонда икки йил давомида 300 та "буйрак кўчириб ўтказиш" бўйича жарроҳлик амалиёти амалга оширилди.

Биринчи навбатда, биз чет элдан замонавий технологияларни олиб келиш, замонавий касалхоналарни барпо этиш тўғрисида ўйлаяпмиз. 

Лекин, қон-томир касалликларининг олдини олишга асосий эътиборни қаратиб, ватандошларимизнинг билимини оширишимиз керак.

Хусусий тиббиётни ривожлантиришга керакли чоралар қабул қилинмоқда. Охирги 2.5 йилда 1600 дан зиёд хусусий тиббиёт муассасалари ташкил этилди”, - деди соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари.

Мавзуга оид