«Самарқанд - Тошкент - Санкт-Петербург» йўналишида мунтазам автобус қатнови бошланди
Йўналиш бўйлаб чипта нархи Самарқанддан 840 000 сўм, Тошкентдан 800 000 сўмни ташкил этади
Жорий йилнинг 25 февраль кунидан эътиборан "Самарқанд – Тошкент – Санкт-Петербург" йўналишида мунтазам автобус қатнови ўз фаолиятини бошлади.
25 февраль куни соат 09:00да Самарқанд автовокзалидан йўлга чиққан автобус “Тошкент” автовокзалидан қўшимча йўловчиларни олиб, Санкт-Петербург томон йўл олди. Мазкур йўналиш қатнов масофаси 4436 км.ни ташкил этади. Йўловчилар Санкт-Петербург марказий автовокзалига етказиб қўйилади.
Мазкур йўналиш бўйлаб чипта нархи Самарқанддан 840 000 сўм, Тошкентдан эса 800 000 сўмни ташкил этади. Йўналишда Ўзбекистон томонидан Uzautotrans service МЧЖ ва Россиянинг "ТТК ГЛОБУС" МЧЖ йўловчиларга хизмат кўрсатади.
Мавзуга оид
13:30 / 21.10.2024
Санкт-Петербургда УУА уриб туширилганидан кейин юзлаб уйлар «свет»сиз қолди
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
13:45 / 09.10.2024
Бухорода болалар ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчисига ҳукм ўқилди
23:19 / 01.10.2024