Ўзбекистон | 09:47 / 27.02.2020
23996
1 дақиқада ўқилади

Сеулдан келган йўловчилар Тошкент аэропортида вақтинча санитария изоляциясига жойлаштирилди

Сеулдан келган рейс йўловчилари Тошкент аэропорти халқаро терминалининг алоҳида залида вақтинча санитария изоляциясига жойлаштирилди

Фото: Uzbekistan Airways

Короновируснинг Ўзбекистонда тарқалишининг олдини олиш мақсадида бугун Сеулдан келган HY514 рейси йўловчилари Тошкент аэропорти халқаро терминалининг алоҳида залида вақтинча санитария изоляциясига жойлаштирилди. 

Uzbekistan Airways хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бир қатор зарур профилактик тадбирлар ўтказилгандан сўнг ва SARS белгилари йўқлиги тасдиқлангандан сўнг, йўловчилар карантин хонасидан чиқиб кетишларига рухсат берилади.

Аввалроқ, Сеул - Тошкент рейсида парвоз қилган «Дримлайнер» орадан 2 соат ўтиб Инҳон халқаро аэропортига қайтгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Бундан олдин, Саудия Арабистони зиёратчиларнинг мамлакатга киришини вақтинчалик тақиқлагани хабар қилинганди.

Шунингдек, подшоҳлик Ташқи ишлар вазирлиги «янги коронавируснинг тарқалиши хавфи» бўлган мамлакатлар фуқароларининг сайёҳлик визалари бўйича кириши тўхтатилаётгани ҳақида маълум қилди.

Мавзуга оид