Спорт | 16:44 / 03.03.2020
7337
1 дақиқада ўқилади

«Ҳумо» мавсумнинг энг муҳим ўйинларидан бирини 4 март куни Тошкентда ўтказади

Ўзбекистон ҳоккейи тарихида илк марта Олий ҳоккей лигасининг плей-офф босқичига чиққан «Ҳумо» клуби чорак финал йўлланмаси учун курашмоқда.

Жамоа 4 март, чоршанба куни ўз майдонида Нефтекамскнинг «Торос» клубини қабул қилади. Баҳс натижаси ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Учрашув Тошкентдаги «Ҳумо» аренасида соат 19:30да бошланади.

Қайд этиш керак, плей-офф сериясининг олтинчи ўйини Ўзбекистонда илк марта ўтказилмоқда.

Маълумот учун, «Ҳумо» Олий ҳоккей лигасида 54та ўйин ўтказди, улардан 27таси Тошкентда бўлиб ўтди. Жамоанинг ҳар бир уй ўйинини ўртача 3714 киши кузатиб борди ва бу – лигадаги 34та клуб орасидаги тўртинчи энг яхши натижа.

1 февраль куни Санкт-Петербургнинг «Динамо» клубига қарши «Ҳумо» аренада кечган ўйин томошабинлар сони бўйича мавсум рекордини қайд этган – матчни 6844 мухлис бевосита кузатиб борганди.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид