Ўзбекистон | 10:52 / 03.03.2020
3363
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон хорижий шериклар билан ҳарбий ҳамкорликни янада ривожлантирмоқчи

Хорижий шериклар билан ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни янада ривожлантириш кўзда тутилмоқда

Фото: KUN.UZ

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.

Йил давомида  тегишли амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Бунда:

етакчи хорижий давлатларнинг қўшинлари, шунингдек, олий ҳарбий таълим муассасалари ва тадқиқот марказлари билан биргаликда ҳарбий хизматчиларни ўқитиш ва малакасини оширишни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг жанговар-хизмат фаолиятида хорижий мамлакат қўшинларининг илғор тажрибасини чуқур ўрганиш ва кенг татбиқ этиш;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг хорижий давлатларнинг Миллий гвардия ва бошқа тегишли идоралари билан ҳамкорлигини ўрнатиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик битимини имзолаш;

Покистон ҳукумати ва мудофаа вазирлиги билан ҳарбий ҳамкорлик ва ҳарбий разведка соҳасида ўзаро англашув меморандумларини, Тожикистон мудофаа вазирлиги билан ҳарбий разведка соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича англашув меморандумини ва Қозоғистон мудофаа вазирлиги билан ҳарбий разведка соҳасида ҳамкорлик битимини имзолаш;

Қуролли Кучлар Академиясида халқаро конференцияларни ўтказиш; 

Қуролли Кучлар Академияси профессор-ўқитувчилари томонидан хорижий мамлакатларнинг Олий ҳарбий билим юртларида маърузалар ўқиш; 

Марказий Осиё мамлакатлари ҳарбий хизматчиларининг Қуролли Кучлар Академиясида таҳсил олишини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид