20:16 / 03.03.2020
0
11246

Хитойнинг энг бой одами Японияга миллионта ҳимоя ниқоби совға қилди - ОАВ

Alibaba корпорацияси асосчиси Жек Ма Японияга коронавирусга қарши курашиш учун миллионта ҳимоя ниқоби совға қилди.

Фото: Getty Images

Бу ҳақда China Daily нашри маълум қилди

Хитойнинг энг бадавлат одами Японияда коронавирус билан боғлиқ вазият ўнгланишига умид билдирган. Таъкидланишича, Жек Ма совға қилган 50 тонна ниқоб Хитойдан Токиога China Eastern Airlines авиакомпанияси самолёти билан етказиб берилган.

Айни вақтда Японияда коронавирусга чалинганлар сони мингга яқинлашиб қолди, 12 киши ундан вафот этган. 

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top