23:03 / 04.03.2020
3
48358

Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича ОТМларга берилган тақсимот маълум бўлди

Қўшни давлатлардан ўқиши кўчирилаётган талабаларнинг ОТМлар бўйича тақсимоти маълум бўлди.

Андижон давлат университети / Фото: Kun.uz

Унга кўра, энг кўп талаба қабули Термиз (4822), Андижон (3661) ва Фарғона давлат университетларига (3169) бўлиши белгиланган, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон фуқароларининг қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчириши учун жами 80та ОТМга квоталар белгилаб берилган.

Бунда жами бўлиб 36 минг 400 нафардан кўпроқ талабага ўқишини кўчиришга рухсат берилди.

Энг кўп квота олган ОТМлар ўнлиги қуйидагича:

Маълумот учун, аввалроқ қўшни давлатлардан ўқишни кўчиришнинг қўшимча тартиблари белгилангани хабар қилинган эди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top