Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қуролли Кучлар Бош штаби қошида янги кенгаш тузилади
Давлат ҳарбий ташкилоти ва мамлакат мудофаа тизимини янада такомиллаштириш мўлжалланмоқда
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.
Ҳужжатга кўра, йил давомида амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Бунда:
ҳарбий хавфсизликни таъминлаш соҳасида норматив-ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш, шунингдек Қуролли Кучларни 2020-2025 йилларда ривожлантириш бўйича Комплекс дастурни ишлаб чиқиш;
Мамлакат мудофаасини бошқариш миллий марказининг автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш ва унинг фаолиятини ташкил қилиш;
Қуролли Кучлар Бош штаби қошида жанговар шайлик масалаларини стратегик даражада кўриб чиқадиган Мувофиқлаштирувчи кенгашни тузиш;
қўшинлар тайёргарлигининг интенсивлиги ва сифатини кучайтириш, шу жумладан жанговар ва тезкор тайёргарлик бўйича турли машқлар ўтказиш ва бошқа тадбирларни амалга ошириш;
халқаро талаблар асосида ўқув-жанговар тайёргарлик объектларининг ҳолатини яхшилаш;
жанговар тайёргарликни автоматик тарзда ҳисобга олиш тизимини яратиш;
Қуролли Кучларни замонавий қуроллар, техника, ҳарбий-техник ва махсус анжомлар билан таъминлаш мақсадида 2018-2021 йилларда қўшинларни қуроллар ва ҳарбий техниканинг замонавий намуналари билан таъминлаш, модернизация қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича қабул қилинган комплекс дастурнинг сифатли бажарилишини таъминлаш назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, ДХХ, ИИВ, ФВВ, Мудофаа саноати давлат қўмитаси, вазирлик ва идоралар.
Мавзуга оид
08:22 / 05.06.2026
Қайси давлатлар мудофаа учун энг кўп маблағ ажратяпти?
08:28 / 24.04.2026
Рейтинг: дунёдаги энг йирик 15 та мудофаа бюджети
15:44 / 19.03.2026
Украина ва Испания мудофаа соҳасида янги келишувлар имзолади
18:43 / 03.03.2026