Спорт | 23:34 / 04.03.2020
12611
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда тарихдаги энг узун хоккей ўйини ўтказилди

Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби Олий Хоккей Лигасининг (ОХЛ) плей-офф босқичи доирасида Россиянинг «Торос» клубини қабул қилди.

Фото: Ҳумо

«Қанотлилар» 4та ғалабагача бўлган плей-офф баҳсларида «Торос»га 2:3 ҳисобида ютқазаётган ва албатта ғалаба қозонишлари шарт эди.

Беллашувнинг 3та бўлимидан сўнг 1:1 ҳисоби қайд этилди. Натижада 20 дақиқадан иборат қўшимча вақтлар белгиланди. Уларнинг иккинчисида «Ҳумо» ҳужумчиси Казаков ҳал қилувчи шайбани дарвозага киритиб, жамоасига ғалаба келтирди.

Хоккейчилар музда умумий ҳисобда 84 дақиқа ҳаракат қилишди. Натижада бу Тошкентдаги энг узоқ давом этган хоккей ўйини бўлди. Қайд қилиш жоизки, мухлислар 3,5 соат давомида қизиқарли беллашув гувоҳи бўлишди.

Энди жамоалар ҳал қилувчи 7-ўйинни Нефтекамск шаҳрида 7 март куни ўтказишади. Ғолиб ОХЛ плей-офф босқичининг чоракфиналига йўл олади.

ОХЛ
Плей офф босқичи
1/8 финал, 6-ўйин

4 март, Тошкент, «Ҳумо арена»
ҲУМО (Тошкент, Ўзбекистон) – ТОРОС (Нефтекамск, Россия) 2:1 (1:0, 0:0, 0:1, 0:0, 1:0)
Голлар: 
16:24 – 1:0 Яценко (Мережко, Валуйский)
56:19 – 1:1 Гареев (Амиров, Дубровский)
84:14 – 2:1 Казаков 
Умумий ҳисоб: 3:3

Мавзуга оид