01:28 / 05.03.2020
0
15550

Филипп Киркоровнинг 87 ёшли отаси қидирувга берилди

Фото: РИА "Новости"

Россияда суд приставлари машинада тезликни оширганлик учун жаримани тўламаган 87 ёшли Бедрос Киркоровни қидиришмоқда. Ижтимоий тармоқларда таъкидланишича, гап россиялик қўшиқчи Филипп Киркоровнинг отаси ҳақида бормоқда.

«РИА Новости» берган хабарга кўра, Бедрос Киркоров умумий қиймати 6 минг рублни ташкил қилувчи 8 та жаримани тўламаган. Жарималардан 6 таси Новгород областида, иккитаси Москва областидаги қоидабузарликлар учун ёзиб берилган. 

Нашрнинг таъкидлашича, Бедрос Киркоров суд приставлари федерал хизмати билан низога боришни истамаса, “суд приставига мурожаат қилиши” таклиф қилинган.

Қарияга ёзиб берилган жарималардан охиргиси 14 февраль билан саналанган, қолганлари эса 2019 йилга тегишли.

Таъкидланишича, қария жаримани тўламаса, ҳайдовчилик гувоҳномасидан ва мамлакатни тарк этиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.

Маълум қилинишича, Бедрос Киркоров Новгород областида ўз хўжалигига эга бўлиб, Москвадаги турли тадбирларга боришни ва юқори тезликларни яхши кўради. У Lexus RX270 машинасида ҳаракатланади. 

Бедрос Филиппович Киркоров арман миллатига мансуб Болгария, собиқ иттифоқ ва Россия қўшиқчиси ҳисобланади. У Болгария ва Россия халқ артисти унвонларига эга. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top