ИИББ: рақамни яширишга уриниш ҳолатлари жиддий жаримага олиб келади
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, сўнгги вақтда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари давлат рақами ўқиб бўлмайдиган ҳолатга келтирилган автомобиллар суратларини тез-тез жўнатмоқда

Фото: ИИББ ахборот хизмати
Қайд этилишича, суратларда кўпинча автомобиллар давлат рақамлари бўёқ билан бўялган ёки улардаги ҳарфлар устига бирор нарса ёпиштирилганлиги, рақамлари устидан турли плёнкаларни тўлиқ ётқизишлари акс этган (бу билан рақамларни радарлар учун “кўринмас” ҳолга келтирмоқчи бўладилар). Баъзида рақамларни расво ҳолатга келтиришади. Бундай ҳолатнинг ғайритабиийлиги автомобилнинг кузови ярқирайдиган даражада тозалиги билан кўзга ташланади.
Йўл ҳаракати қоидаларида бир қатор шартлар борки, улар юзага келганда автомобилдан фойдаланиш тақиқланади. Улар қаторида давлат рақам белгиларининг етарли даражада кўринмаслик ҳолат ҳам қайд этилган. Ҳайдовчи мунтазам равишда автомобилининг ҳолати фойдаланиш шартларининг барчасига мувофиқ эканлигига ишонч ҳосил қилиб туриши лозим. Акс ҳолда жарима майдончасига тушиб қолиш мумкин.
Билдирилишича, 28 февраль куни ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчиларидан бири улашган суратда Matiz русумли автомобиль давлат рақамининг иккита белгиси устига пухталик билан қоғоз ёпиштиргани акс этган. Қўшимча тарзда худди шу автомобилнинг бошқа ракурсдан туширилган сурати ҳам жўнатилган эди: унда олд томондаги давлат рақамлари талабларга мувофиқ ҳолатда эди.
Шу куннинг ўзида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари автомобилни ишончнома асосида бошқарган ҳайдовчи 31 ёшли Ҳ.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 125- (“Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш”) ҳамда 128-6-моддаларига (“Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши”) мувофиқ баённома расмийлаштирдилар.
Эслатиб ўтилишича, “давлат рақам белгиси ясама ёки ўзга усулларда ўзгартирилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси айни шу транспорт воситасига тегишли бўлмаган транспорт воситасини бошқариш – базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади” (2 230 000 сўм). Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига мувофиқ, мазкур ҳолларда қоидабузарнинг транспорт воситаси жарима майдончасига жойланади.
“Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларини бузманг, бузган тақдирингизда эса ёш бола каби турли услублар билан масъулиятидан қочиб қолмоқчи бўлманг.
Шунингдек, фуқаролик позициясини намоён қилиб, бизга қоидабузарлар ҳақида хабар берувчиларга мурожаат қилмоқчимиз:
автомобилнинг иккала давлат рақамларини сурати (олд ва орқа томондагилар) ҳамда қоидабузарлик вақти ва жойи ҳақида маълумот бўлиши керак. Сизнинг ёрдамингиз сабабли пойтахт йўллари хавфсизроқ бўлмоқда, чунки жазоланмаслигига ишонган ҳайдовчидан ёмони йўқ”, - дейилади ИИББ маълумотида.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

11:21 / 23.05.2025
4 ойда энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль маълум қилинди

14:57 / 01.05.2025
Германия автомобиль ишлаб чиқарувчилари Трампнинг тарифлари туфайли йўқотишларга дуч келмоқда

11:22 / 01.03.2025
Айрим транспорт воситаларига VIN рақамини шакллантириш бўйича давлат хизмати кўрсатилади

12:54 / 05.10.2024