Жамият | 09:00 / 05.03.2020
50213
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Пулни қаерда алмаштирган маъқул: энг юқори айирбошлаш курси

Фото: Getty Images

2019 йил август ойидан бошлаб «Капиталбанк» валюта бозорида валюта курсларининг динамикасини янада фаол кузатишни бошлади. Ҳозирда банк долларнинг энг юқори айирбошлаш курсини таклиф қилади. 

Капиталбанк валюта айирбошлаш масаласида универсал жавоб бўлишга қарор қилди. Банк ҳар доим энг юқори доллар курсини сақлаб қолишга ҳаракат қилади  унинг ходимлари курсни доимий равишда кузатиб боришади. Баъзан бошқа банклар ҳам ўзларининг валюта курсларини кўтарадилар ва «Капиталбанк» дарҳол бунга жавобан курсни янада юқорироқга кўтаради. Одамлар «Капиталбанк»га бу ерда пулларини энг мақбул курс билан алмаштиришларига ишонч билан келишлари мумкин. 

«Капиталбанк» ҳар доим энг юқори айирбошлаш курсига эга. Агар сиз нақд пулни нақдсизига алмаштирсангиз, у ҳолда банк сизга янада қулай шартларни таклиф қилади. Сиз маблағларингизни долларда олиб келиб, уларни юқори курс билан алмаштиришингиз ва сўм картасига юклашингиз ёки тўғридан-тўғри банк ҳисоб рақамига ўтказишингиз мумкин. 

Тўлиқ нақд пулсиз алмаштириш учун «Капиталбанк»нинг офисига келиш ҳам шарт эмас. Сиз Apelsin иловасида пулни юқори курс билан алмаштиришингиз ва уни валюта картасидан сўм картасига ёки аксинча ўтказишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

 

Мавзуга оид