Спорт | 16:20 / 05.03.2020
14671
1 дақиқада ўқилади

Роналдиньо қалбаки паспорт билан қўлга тушди

Бразилия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роналдиньо қамалиши мумкин.

Фото: Getty Images

AS хабарига кўра, парагвайлик прокурор машҳур тўпурарни ҳибсга олиш ҳақида ордер берган. Роналдиньо ва унинг укаси бу мамлакатга қалбаки паспорт билан кирганликда гумонланмоқда. Полиция улар жойлашган меҳмонхонада тинтув ўтказган. Айни пайтда ҳар иккаласи полиция назорати остида қолмоқда.

Роналдиньо Парагвайга болалар учун мўлжалланган соғлиқни сақлаш дастурини тақдим қилишга борган.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналдиньо ватанида экологияга етказган зарари учун 2,3 млн евро миқдорида жаримага тортилганди. Шундан сўнг, прокуратура унинг 57та кўчмас мулкига тақиқ қўйди.

Мавзуга оид