11:09 / 05.03.2020
0
7012

Украина ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди

Украинанинг янги бош вазири Денис Шмигал янги ҳукуматда Алексей Гончарук ҳукуматида ишлаган бир неча кишинигина сақлаб қолишга қарор қилди. Улар орасида ички ишлар вазири Арсен Аваков бор.  

Фото: Анна Марченко/ТАСС

Украина олий радаси Шмигал бошчилик қиладиган янги ҳукумат таркиби учун овоз берди.

Таъкидланишича, янги ҳукуматда аввалгисидан 3 вазиргина қолган. Булар ички ишлар вазири Арсен Аваков, адлия вазири Денис Малюська ва инфратузилма вазири Владислав Криклий. Шунингдек, ахборотлаштириш масалалари билан Михаил Фёдоров шуғулланишда давом этади, у бош вазир ўринбосари лавозимида қолди.

Бундан ташқари, собиқ ташқи ишлар вазири Вадим Пристайко ҳукуматда қолади, у евроинтеграция масалалари бўйича бош вазир ўринбосари лавозимини эгаллайди.

Ташқи ишлар вазири лавозимини Дмитрий Кулеба, мудофаа вазири лавозимини Андрей Таран эгаллади.   

Шунингдек, ижтимоий сиёсат вазири этиб Марина Лазебная, молия вазири этиб Игорь Уманский, ёшлар ва спорт вазири этиб Вадим Гутцайт тайинланган. 

Бундан ташқари, оккупация қилинган ҳудудларнинг реинтеграцияси масалалари бўйича вазир лавозимини Алексей Резников, фахрийлар ишлари бўйича вазир лавозимини Сергей Бессараб, соғлиқни сақлаш вазири лавозимини Илья Емец, вазирлар маҳкамаси вазири лавозимини Олег Немчинов, аввал Шмигал эгаллаган жамоалар ва ҳудудларни ривожлантириш вазири лавозимини Олег Немчинов эгаллаган.  

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top