13:51 / 06.03.2020
1
30763

Қозоғистон шимолида Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус ағдарилиб кетди

Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида 28 нафар йўловчиси бўлган автобус ағдарилиб кетди. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ, деб ёзмоқда КазТАГ.

Фото: kaztag.kz

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар беришича, йўл-транспорт ҳодисаси 6 мартга ўтар кечаси Экибастуз қишлоғи ёнида, Қизилўрда-Павлодар автомобиль йўлининг 1160-километрида содир бўлган.

«Mercedes русумли автобус ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, Новосибирск - Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланган автобусни ағдариб юборди, - дея изоҳ берган маҳкама. - Салонда 28 киши бўлган, улардан 26 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва икки ҳайдовчи - бизнинг мамлакатимиз фуқароси. Фавқулодда ҳолатлар тиббий маркази мутахассислари, полициячилар ва маҳаллий ижроия ҳокимияти вакиллари йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган жойга етиб боришди. Шифокорлар кўригидан ўтгач, йўловчиларнинг барчаси ўткинчи транспортга ўтириб кетишди, ҳайдовчилар воқеа жойида қолди», - деб хабар берди ФВБ.

Вилоят полиция департаменти матбуот хизматининг хабар беришича, автобус Новосибирскдан Чимкентга кетаётган бўлган. Ушбу ҳолат бўйича суриштирув олиб борилмоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top