Ўзбекистон | 12:32 / 13.03.2020
10261
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари ҳарорат яна кўтарилади - «Ўзгидромет»

Фото: KUN.UZ

Бугун республиканинг шимоли-ғарбий туманлари устига тропосферадаги юқори босимли ўркач тарқалади ва жуда илиқ, кам булутли ва қуруқ об-ҳавони юзага келтиради

«Ўзгидромет» хабарига кўра, бугун республиканинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 18-20 даража иссиқни ташкил қилади, чўл зонасида ҳаво 21-23 даража исийди, бу ўртача кўп йиллик ҳарорат кўрсаткичларидан 3-5 даражага юқоридир.

Дам олиш кунларида ҳарорат яна кўтарилади ва якшанбага келиб кечаси 9-12 даража илиқ, кундузи 22-25 даража иссиқ, мамлакат шимоли-ғарбида эса 27-28 даражагача етади, бу ҳарорат иқлимий меъёрдан 5-8 даражага юқоридир. 

Қайд этилишича, бундай ҳаво март ўртасига қараганда кўпроқ апрель ойи охири учун хос.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид