Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция Apple’га 1,1 млрд евро жарима солди
Франция расмий идоралари АҚШнинг Apple компаниясига монополияга қарши қонунчилик талабларини бузгани учун 1,1 млрд евро жарима солди.
Бу ҳақда Франциянинг молнополияга қарши бошқармаси маълум қилди.
Бундан ташқари, бошқарма Apple маҳсулотлари улгуржи савдоси билан шуғулланувчи Tech Data ва Ingram Micro компанияларини норақобатдош фаолият учун мос равишда 76,1 млн евро ва 63 млн евролик жаримага тортган.
Таъкидланишича, Apple ўзининг икки улгуржи дилери - Tech Data ва Ingram Micro компаниялари билан ўзаро рақобат қилмасликларига ва дилерлар ўртасида рақобатни бартараф этишга келишиб олган. Компаниялар шу тариқа Apple маҳсулотлари улгуржи бозорини рақобатдан маҳрум қилган.
Apple’га солинган жарима Франция антимонопол бошқармаси солган энг катта жарима бўлиб, бу борадаги аввалги “рекорд” натижа 2015 йилда Orange SA компаниясига солинган 350 млн евролик жарима ҳисобланади.
Бошқарма Apple’га қарши тафтишни 2012 йилда eBizcuss реселлери томонидан қилинган шикоят сабабли бошлаган.
2020 йилда АҚШ компанияси эски моделдаги iPhone’лари ишлаши секинлашгани учун Францияда 27 млн евро жаримага тортилганди.
Мавзуга оид
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
11:30 / 10.06.2026
Янги Siri: Apple сунъий интеллект пойгасига жиддий қўшилди
18:12 / 09.06.2026
Тезкор iOS 27 ва Siri чат-бот сифатида — Apple тақдимоти
10:40 / 09.06.2026