19:12 / 16.03.2020
2379
Реклама

«Ипак йўли» банки Visa Infinite халқаро банк карталарини тақдим этмоқда

Фото: Ипак йўли АТБ

«Ипак йўли» акциядорлик тижорат банки мижозлари учун Visa Infinite карталарини тақдим этади. Мукаммалликни хуш кўрувчилар учун мўлжалланган мазкур картани сиз банк офислари, филиаллари ва хизмат кўрсатиш марказлари орқали олишингиз ёки онлайн буюртма орқали қўлга киритишингиз мумкин.

Visa Infinite қўшимча қулайликларга эга бўлган премиум классидаги янги карта саналади. Бу карта орқали мижоз бепул консерж, лаунж зоналарга ташриф буюриши, меҳмонхоналарда олдиндан хонани банд этишда тақдим этиладиган чегирмалардан фойдаланиши мумкин. Бундан ташқари карта фойдаланувчисига индивидуаллигини қайд этиб турадиган бошқа кўплаб сервислар мавжуд.

Visa Infinite карталарига онлайн буюртма бериш нархи — бир базавий ҳисоблаш миқдорида (223 минг сўм). Офислар орқали олиш эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари (334 минг 500 сўм) қийматида тақдим этилмоқда. Картада бўлиши лозим бўлган минимал депозит миқдори 400 долларни ташкил қилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top