Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мақсуда Ворисова: «Дока оласиз ва ниқоб тикасиз, бу қийин эмас»
«Ўзбекистон» телеканалидаги «Муносабат» кўрсатувида коронавирус мавзусида сўз борди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Ворисова сўзга чиқиб, ҳимоя воситалари ҳақида гапирди.
«Коронавирусдан ҳимояланиш учун ниқоб тақишга мажбурсиз. Уни 10 ёки 20 кун тақмайсиз. Мана, ўзимизда марля (дока) бор. Шундан тикиб олиш мумкин. Уни ҳар уч соатда алмаштириш, совунли сувда ювиб, дазмоллаш керак.
Агар битта ниқоб билан кун бўйи юрсак, инфекцияни ниқобга йиғиб оламиз.
Ниқоб танқислиги бўляпти? Марля оласиз ва тикасиз, бу қийин нарса эмас. Фуқаро коронавирусдан ҳимояланиш учун оддий дока ниқобдан фойдаланиши мумкин. Лекин беморлар билан муомала қиладиган шифокорлар тўлиқ ёпиладиган, респиратор шаклидаги ниқоб тақиши шарт», – деди Мақсуда Ворисова.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025