14:01 / 17.03.2020
10998

18 март куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?

«Ўзгидромет» Ўзбекистонда 18 март, чоршанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14 даража илиқ, кундузи 20-22 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади. 

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади. 

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 21-26 даража иссиқ бўлади. 

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади. 

Top