Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Хавфсизлик кенгаши ҳафта охиригача барча йиғилишларни бекор қилди
БМТ Хавфсизлик кенгаши коронавирус эпидемияси сабабли жорий ҳафтада йиғилиш ўтказишни режалаштирмаяпти.
Фото: REUTERS
Бу ҳақда БМТ бош қароргоҳидаги бир нечта манба хабар қилган.
БМТ бош қароргоҳи коронавирусга чалиниш бўйича АҚШдаги энг юқори кўрсаткичлар қайд қилинган Нью-Йорк штатида жойлашган.
16 март кунига кўра, штатда касалланганлар сони 950 нафарга етган, 7 киши ундан вафот этган.
Аввалроқ БМТ бош котиби Антониу Гутерриш БМТ котибияти ходимлари иш жойида бўлишларига зарурат бўлмаса, 16 мартдан 12 апрелгача масофадан ишлашларини маълум қилганди.
Ўтган ҳафта Филиппиннинг БМТдаги доимий ваколатхонаси ўз ходималаридан бири коронавирусга чалинганини маълум қилган. Шундан кейин дипломатик ваколатхона ёпилиб, ходимлар карантинга жўнатилган.
14 март куни БМТдаги 50 дан кўпроқ дипломатик миссия коронавирус тарқалиши сабабли тўлиқ ёки қисман масофадан ишлаш тартибига ўтгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
22:12 / 17.03.2026
БМТ Эрондаги уруш туфайли дунёда рекорд даражадаги очарчилик ҳақида огоҳлантирди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
21:19 / 12.03.2026
Эронда 3 миллиондан ортиқ аҳоли уруш туфайли уйларини тарк этди – БМТ
09:19 / 12.03.2026