08:31 / 17.03.2020
5932

Финляндия ва Швейцария коронавирус эпидемияси сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилди

Финляндия ва Швейцария коронавирус эпидемияси сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилди. Жумладан, Швейцария бир қатор карантин чора-тадбирларини ва чегараларда назоратни жорий қилмоқда. Финляндияда ҳам коронавирус пандемиясига қарши бир қатор қўшимча чоралар киритилмоқда.

Фото: Keystone / Elia Bianchi

Финляндия ўз чегараларини ёпиб, хориждаги фуқароларини уйга қайтишга чақирган. 70 ёшдан катта фуқаролар уйларида карантинда қолишлари керак.

Шунингдек, 10 кишидан каттароқ тадбирлар тақиқланди. Одамларнинг ҳаракатланиши “ҳаёт ва соғлиққа жиддий хавф сабабли” чекланиши мумкин. Шифохона ва қариялар уйларига ташрифлар тақиқланади, давлат сектори ходимлари масофадан ишлайди.

Бундан ташқари, мактаблар ва университетлар 18 мартдан ёпилади, аммо боғчалар ишлашда давом этади. Янги чоралар 18 мартдан кучга кириб, 13 апрелгача давом этади.

Ўз навбатида Швейцария ҳам фавқулодда ҳолат режимини киритмоқда. Мамлакатда 19 мартдан барча оммавий ва хусусий тадбирлар тақиқланади. 

Фавқулодда ҳолат ҳукуматга умуммиллий, яъни банча кантонлар учун бир хил чоралар қабул қилиш имконини беради.  

Шунингдек, барча ресторан, бар, дўкон, бозорлар, музей, кутубхона, кинотеатр, концерт зали, театр, спорт маркази, бассейнлар каби томоша ва ҳордиқ жойлари ёпилади.

Айни вақтда Финляндияда касалланганлар сони 278 нафарни ташкил қилмоқда, ўлим ҳолатлари қайд қилинмаган. Швейцарияда эса касалланганлар сони 2353 нафарни, вафот этганлар сони 19 нафарни ташкил қилмоқда. 

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top