Туронбанк: Янгиланиш байрамига янги офислар!
Туронбанкнинг драйвери ҳисобланмиш замонавий офислари яна 11 тага кўпайиб, уларнинг сони 36 тага етибди. Асосий мақсад эса юртимизнинг чекка шаҳар-у қишлоқларида истиқомат қилаётган юртдошларимизнинг эҳтиёжини тўлақонли қондириш, мушкулини осон ва узоғини яқин қилишдир.
Ҳозирга қадар республика миқёсида шундай офисларнинг 25 таси фаолият кўрсатган эди. Уларга қуйидагилар қўшилди. Хусусан, Қаршида “Косон”, Навоийда “Хатирчи” ва “Навбаҳор”, Наманганда “Чорсу”, Самарқандда “Марҳабо” ҳамда “Булунғур”, Сурхондарёда “Қумқўрғон”, “Денов”, Фарғонада “Маърифат”, Хоразмда эса “Ал - Хоразмий” ва “Хонқа”.
Ушбу ҳудудларда аҳолига барча турдаги замонавий банк хизматлари кўрсатилади. Шунингдек, замонавий банкомат ва инфокиосклар орқали 24/7 режимида миллий ва халқаро пластик карталардаги маблағларини нақдлаштириш, турли тўловларни ҳафтанинг исталган куни, ҳар қандай вақтида амалга ошириш ҳам мумкин.
Бундан ташқари, ушбу офисларда мижозларни “Face ID” технологияси орқали автоматик индентификациялаш тизими жорий этилгани, одамларнинг ҳам вақтини тежайди ҳам ортиқча оворагарчиликларга чек қўяди. Қолаверса, Туронбанк ушбу офисларнинг янги мижозлари учун махсус “Офис” номли тариф режасини ҳам ишлаб чиқди ва “дебет” айланмадан ундириладиган хизмат ҳақини ҳисоб рақам очилган санадан эътиборан бир йил давомида бепул этиб белгилади.
“Банк мижоз учун ишлаши керак”. Ушбу тамойилнинг ҳаётда нечоғлик ўз ижросини топаётганини Туронбанк фаолиятида кўриш мумкин. Зеро, молия муассасаси мамлакатимиз тараққиёти йўлида одамларимизнинг собит ҳамкорига айланмоқда.
Маълумот учун:
Сайт: turonbank.uz
Telegram: t.me/turonbankuz
Facebook: fb.com/turonbank
Instagram: @turonbank
Call-center: (+998 95) 144-60-00
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:00 / 25.06.2024
Туронбанк ёшлари учун Бухорода “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди
19:00 / 14.03.2024
Туронбанк талабаларни ўқиш давридаёқ мутахассисга айлантирмоқда
08:59 / 30.06.2023
Туронбанкнинг ёшлар лойиҳаси 400 нафар талабани қамраб олди
19:00 / 07.06.2023