Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорватияда кейинги 140 йил ичидаги энг кучли зилзила содир бўлди
Фуқаро мудофааси хизматининг маълумот беришича, эрталаб 6.43да 5,3 балли зилзила содир бўлган. Зилзила эпимаркази Загребдан етти километр шимолда жойлашган.
Якшанба куни Загребда содир бўлган зилзила кейинги 140 йил ичидаги энг кучли зилзила бўлди, деди Хорватия бош вазири Андрей Пленкович.
Фуқаро мудофааси хизматининг маълумот беришича, эрталаб 6.43да 5,3 балли зилзила содир бўлган. Зилзила эпимаркази Загребдан етти километр шимолда жойлашган.
"Рихтер шкаласи бўйича 5,5 баллга яқин, демак, кейинги 140 йилдаги энг кучли зилзила", - дея Пленковичдан иқтибос келтирмоқда Index янгиликлар портали.
Бош вазир армия ва фавқулодда хизматлар табиий офат оқибатларини бартараф қилишга киришганини айтди.
Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, Загребнинг бир қисмида электр ва сув таъминоти узилган. Айрим уйларнинг деворлари дарз кетган.
Мавзуга оид
12:08 / 21.12.2024
Загребдаги мактабда пичоқли ҳужум: бир бола ҳалок бўлди, яраланганлар бор
00:41 / 06.12.2024
АҚШда 7 магнитудали зилзила содир бўлди
13:51 / 23.11.2024
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
21:47 / 17.11.2024