«Имунап» – иммунитетни оширишда ёрдам беради
Айни кунларда нафас йўллари вирус инфекциялари билан боғлиқ касалликлар мавзуси, хусусан коронавирус – COVID-19 муаммоси, нафақат бизнинг республикамизда, балки бутун дунё аҳолиси учун долзарб бўлиб қолмоқда. Дунёдаги етакчи давлатларнинг йирик ва кўзга кўринган мутахассислари бу муаммонинг ечимини топиш устида, жумладан бу касалликка қарши курашувчи вакцинани яратиш устида улкан изланишлар олиб бормоқдалар.
Охирги пайтларда, хорижий ва маҳаллий ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда нафас йўллари вируслари келиб чиқишидан тортиб, уларнинг профилактикасига оид жуда кўплаб маълумотлар тарқалишининг ҳам гувоҳи бўлиб турибмиз. Айни пайтда республикамиз раҳбарияти тарафидан ушбу вазиятда кўрилаётган чора-тадбирлар (карантин шароитлари, дезинфекция ишлари ва ҳоказо) ҳам беқиёс.
Лекин шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, бундай пайтда ҳар биримиз бу мураккаб вазиятдан чиқиб кетиш учун ўз ҳиссамизни баҳоли қудрат қўшсак, фойдадан холи бўлмайди. Жумладан, кўплаб мутахассисларнинг элементар гигиена қоидаларига амал қилиш, ўз саломатлигимиз профилактикасига жиддий эътибор қаратиш борасидаги талаб ва маслаҳатларини инобатга олиш зарур. Мутахассисларнинг фикрига кўра доимо соғлом, тетик ва бардам организм эгаларида, яъни иммунитети кучли инсонларда кўплаб касалликлар, хусусан юқорида айтиб ўтилган нафас йўллари касалликларига ҳам чалиниш хавфи жудаям пасаяр экан.
Шундай экан, тасаввур қилайлик, маиший шароитлардан келиб чиқиб гигиена талабларини бажармоқдамиз. Аммо саломатлигимиз профилактикаси-чи, иммунитетимизни кучайтириш масаласи-чи?
Ўринли савол. Бунда ҳам турли маслаҳатлар мавжуд.
Агар сиз:
- иммунитетингизни оширишни;
- соғлом бўлиб юришни;
- тетиклик ва бардамлик сизни тарк этмаслигини истасангиз – Сизга табиий, ўсимликлар асосида тайёрланган «ИМУНАП»ни тавсия қиламиз.
"Иммунап" иммунитетни оширувчи восита ҳисобланиб, узоқ муддат даволангандан кейин организмнинг нормал физиологик функцияларини қайта тиклаш ва иммун тизим фаолиятига кўмаклашиш учун биологик моддалар (С, В1, В2, каротин, органик кислоталар) витаминларнинг қўшимча манбаи сифатида қўлланилади. Яллиғланишга қарши, дезинтоксикацион таъсирга эга бўлиб, вирусларга қарши фаолликни кучайтиради. «Имунап» 10 турдаги табиий ўсимликлар асосида ишлаб чиқарилган ва уни катталар билан бир қаторда 2 ёшдан юқори бўлган болалар ҳам қабул қилишлари мумкин.
Шу ўринда, 2019 йил ноябрь ойида Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган «XXI аср тиббиёт илми – келажакка назар» деб номланган йирик халқаро илмий конференцияда "Иммунап"нинг хусусийятларига оид ўзбек тиббиётининг бир гуруҳ олимлари томонидан тайёрланган материал хориж мутахассислари эътиборига сазовор бўлган.
Батафсил маълумот: +998 91 132 0010
Telegram: t.me/akpharma
Facebook: fb.com/akpharma
Instagram: instagram.com/akpharma
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
15:28 / 07.10.2024
Олимлар инфекциядан сўнг иммунитет пасайишига сабаб бўладиган механизмни ўрганди
09:38 / 22.08.2024
Аҳолининг аксарият қисмида маймунчечакка қарши жамоавий иммунитет бор - Санэпидқўмита
16:43 / 14.08.2024
Мактаб мавсуми арафасида шифокор ўқувчилар иммунитетини ошириш бўйича тавсиялар берди
22:17 / 31.05.2024