Олимлар инфекциядан сўнг иммунитет пасайишига сабаб бўладиган механизмни ўрганди
Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, сепсис ва сил каби оғир инфекциялардан кейин иммунитет тизими организмни тўлақонли ҳимоя қилиш қобилиятини йўқотади.

Фото: AP
АҚШнинг Бейлор тиббиёт коллежи олимлари сил касаллиги (ТБ) муваффақиятли даволангандан сўнг иммунитет тизимининг узоқ муддатли пасайишига сабаб бўлувчи механизмни аниқлади. Proceedings of the National Academy of Sciences журналида чоп этилган тадқиқот натижалари иммун тизимини тиклаш ва оғир инфекциялардан кейин ўлим хавфини камайтиришга янгича ёндашувни таклиф қилиши мумкин.
Олимларнинг аниқлашича, сепсис ва сил каби оғир инфекциялардан кейин иммунитет тизими организмни тўлақонли ҳимоя қилиш қобилиятини йўқотади. Бу ДНКдаги кимёвий белгилар — эпигенетик ўзгаришлар билан боғлиқ бўлиб, улар иммун реакцияларнинг сусайишига олиб келади. Бунга таъсир кўрсатувчи асосий омиллардан бири ДНК метилланиши ҳисобланади, у иммун ҳимоясига масъул бўлган генларни бостиради.
Ушбу жараёнларни ўрганиш учун жамоа бактериал маҳсулотлар ва Mycobacterium tuberculosis бактериялари таъсирига учраган иммун ҳужайралар билан тажрибалар ўтказди.
Бундай ҳужайралар иммун сигналларга чидамли бўлиб қолаверди, натижада ҳимоя реакциялари пасайди. Бундан ташқари, сил ва сепсис билан касалланган беморларда ДНК метилланиши билан боғлиқ бўлган уч карбон кислота цикли (ТCА) фаоллиги ошгани аниқланди.
Тажриба давомида сил касаллиги билан оғриган беморларга антибиотиклар билан стандарт даволанишдан ташқари TCA фаоллашувини тўхтатувчи эверолимус дори воситаси ҳам тайинланди. Ушбу дори ДНКдаги зарарли эпигенетик ўзгаришларни камайтиришга ёрдам берган, бу эса инфекциялардан сўнг иммунитет тизимини қайта тиклаш мумкинлигини кўрсатади.
Эътиборли жиҳати шундаки, касаллик бошланганидан олти ой ўтгач, эверолимус метилланиш белгиларини ҳам камайтирган, бу иммун функцияларнинг эпигенетик тикланиш салоҳиятидан далолат беради. Ушбу кашфиёт оғир инфекцияларни даволаш усулларини сезиларли даражада такомиллаштириши мумкин.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Доналд Трамп Ўзбекистонга таклиф қилинди. Президент минтақага келиши учун ҳозир энг тўғри вақт” – АҚШ элчиси
Ўзбекистон | 09:46
-
Ким Чен Ин «империалистик қароқчилар»га қарши мўлжалланган кемани сувга туширди
Жаҳон | 09:43
-
Eco Expo Central Asia: Тошкентда илк бор экологик технологиялар кўргазмаси бўлиб ўтади
Ўзбекистон | 09:38
-
Шифокор газли ичимлик суяклар ва қон томирлари учун зарарли эканини айтди
Жаҳон | 09:32
Мавзуга оид

08:38 / 01.04.2025
Соғлом умрни узайтиришнинг тўрт асосий усули айтилди

13:35 / 27.03.2025
Олимлар инсон қандай қаришини янгича усулда ўргана бошлади

08:40 / 18.03.2025
Аҳоли гавжум жойларда ОИВ инфекциясига текшириш тадбирлари ўтказилмоқда

10:30 / 10.03.2025