09:00 / 25.03.2020
20478
Реклама

Hamkorbank'дан масофавий банк хизматлари – хавфсиз, қулай ва фойдали!

Фото: Hamkorbank

Банк хизматларидан фойдаланиш учун имкон қадар онлайн сервислар ва Hamkor Mobile иловасидан фойдаланишни тавсия қиламиз.

Айни пайтда сиз банк веб-сайти орқали Visa, UnionPay, Uzcard ва Humo тизимлари карталарини филиалларга бормасдан расмийлаштиришингиз ва тўловларни рўйхатдан ўтмасдан амалга оширишингиз мумкин.

Янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида Hamkor Mobile иловаси хизматларидан фойдаланишни таклиф этамиз, илова ёрдамида сиз қуйидаги имкониятлардан фойдаланишингиз мумкин:

  • «Золотая корона» халқаро пул ўтказмаларини онлайн тарзда қабул қилиш;⠀
  • Картадан картага пул маблағларини ўтказиш;
  • Онлайн конверсия хизматидан фойдаланиш;
  • Мобил алоқа ва интернет провайдерлари хизматлари учун тўловларни амалга ошириш;
  • Коммунал тўловлар ва жарималарни тўлаш;
  • Visa Virtual ва Humo Virtual карталарини расмийлаштириш;
  • Бюджет тўловларини амалга ошириш;
  • Ва яна 50 дан зиёд тўловлар.

Фойдали янгиликлар:

  • 2020 йил 25 март кунидан 2020 йил 1 июнь кунигача Hamkor Mobile иловаси орқали Hamkorbank дан олинган кредитларни сўндириш давомида ҳеч қандай комиссион тўлов ундирилмайди;
  • 2020 йил 26 март кунидан 2020 йил 1 июнь кунигача банк шохобчаларида ва 24/7 электрон офисларида жойлашган инфокиосклар орқали Hamkorbank'дан олинган кредитларни сўндириш учун ҳеч қандай комиссион тўлов ундирилмайди.

Hamkor Mobile иловасини қуйидаги ҳаволалар орқали юклаб олишингиз мумкин: iOS учун ва Android учун.

Тадбиркорлик субъектлари учун ажойиб янгилик

  • 2020 йил 25 март кунидан бошлаб, тадбиркорлик субъектлари учун карантин вақтида янада кўпроқ қулайликлар яратиш мақсадида, масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари, яъни интернет, мобил банкинг ва SMS-хабарнома учун олинадиган ойлик абонент тўловлари 2020 йил 1 май кунигача бекор қилинди.

Telegram: t.me/Hamkorbankuz

Facebook: fb.com/HamkorBank.uz

Instagram: @hamkorbank_jscb

Реклама ҳуқуқи асосида

Top