22:17 / 26.03.2020
9489

БМТ бош котиби – Инсоният ҳозирча коронавирусга қарши курашда ютқазмоқда

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш G20’нинг видеоалоқа шаклида ўтган саммитида “Катта йигирматалик” давлатлари етакчилари коронавирусга қарши курашда ғалаба қозониш учун “ҳарбий давр” режасини ишлаб чиқиши лозимлигини айтди.

Фото: IANS

“Биз вирус билан уруш ҳолатида турибмиз ва ҳозирча ғалаба қозонмаяпмиз. Уч ой ичида касалланганлар сони 100 мингга етганди. Яна 12 кун ичида улар сони яна 100 мингга ошди. Учинчи марта улар сони 100 мингга бор-йўғи 4 кунда кўпайди. Ва, ниҳоят, 4-марта – 1,5 кун ичида”, деб айтган Гутерриш.

“Урушда курашиш учун ҳарбий давр режаси лозим. Бирдамлик бунда муҳим роль ўйнайди. Айниқса, йигирматалик гуруҳининг ривожланаётган дунё, ихтилофлар бораётган давлатлар билан бирдамлиги”, деб таъкидлаб ўтган БМТ бош котиби.

Гутерриш “йигирматалик” давлатлари кўриши керак бўлган учта аниқ ҳаракатлар йўналиши қаторида вирус тарқалишини тўхтатиш, иқтисодий оқибатларни минималлаштириш ва келажакда барқарорроқ глобал иқтисодий тизим тузиш лозимлигини айтган.

Айни вақтда бутун дунё бўйлаб коронавирусдан касалланганлар сони 509 мингдан, ундан вафот этганлар сони 23 мингдан ошиб кетди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top