18:46 / 30.03.2020
17016

Германия элчиси Ўзбекистондаги коронавирус билан боғлиқ ҳолатга муносабатини билдирди

Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Гюнтер Оверфелд Ўзбекистонга тиббий ёрдам кўрсатиш ва коронавирусга қарши курашдаги ҳамкорлик хусусида ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда элчихона Ахборот хизмати Kun.uz’га маълум қилди. 

 
Германия элчиси Ўзбекистондаги коронавирус билан боғлиқ ҳолатга муносабатини билдирди

Германия элчиси Ўзбекистондаги коронавирус билан боғлиқ ҳолатга муносабатини билдирди 👉 https://kun.uz/91361709

Posted by Kun.uz on Monday, March 30, 2020

«Германия ва Ўзбекистон Ўзбекистон мустақилликка эришгандан буён яқин ҳамкорлик алоқаларини ва дўстона муносабатларини мустаҳкамлаб келмоқда. Германия давлати, албатта, коронавирусга қарши курашда ҳам Ўзбекистон билан бирга ва бу синовни муваффақият билан енгиб ўтамиз. 

Ҳамкорликнинг яққол мисоли сифатида ўтган ҳафтада Ўзбекистоннинг Германия фуқароларини ўз юртига қайтаришдаги катта ёрдамини келтиришим мумкин. Германия, ҳозирда, Ўзбекистон учун зарур тиббий кўмак бериш масаласини кўриб чиқмоқда. Биз биргамиз, биз енгамиз!», - деган Германиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфелд.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top