Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда яна 4 кишида коронавирус аниқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 4тага ошгани ва жами ҳолатлар сони 149тага етгани тўғрисида маълумот берди.
«Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 4 тага ошиб, 149 нафарни ташкил этмоқда.
Ушбу инфекция 2 нафар андижонлик (аёллар), 1 нафар фарғоналик (эркак) ва 1 нафар тошкентлик (эркак) фуқароларда аниқланди», дейилади вазирлик хабарида.
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни тасдиқланганди. Сўнгги кунларда вирус беморлари нисбатан тез кўпая бошлади, 28 март куни 16 бемор қайд этилди, 29 март куни беморлар сони 40 нафарга кўпайди. Ҳозиргача вирус юқтирганларнинг 7 нафари соғайиб кетган, 2 киши вафот этган. 30 март куни эса ҳозирча яна бешта ҳолат тасдиқланган.
- Айни вақтда Ўзбекистонда Тошкент шаҳридан ташқари Тошкент, Фарғона, Наманган, Андижон, Бухоро, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида коронавирус қайд этилган.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025