23:08 / 06.04.2020
4743

Skype рўйхатдан ўтмасдан қўнғироқларни амалга ошириш имкониятини тақдим этди

Суҳбатда 50 кишигача иштирок этиши мумкин. Қўнғироқлар вақти чекланган кунига 10 соатдан ортмаслиги ва битта конференция тўрт соатдан ортиқ давом этмаслиги лозим.

Фото: Getty Images

Skype янги Meet Now опциясини тақдим этди: фойдаланувчилар 3 апрелдан хизматда рўйхатдан ўтмасдан ва иловани кўчириб олмасдан ҳам танишларига қўнғироқ қилишлари мумкин.  

Конференция ташкил қилиш учун сервис сайтида ҳавола ҳосил қилиш ва ушбу ҳаволани қатнашчиларга жўнатиш керак бўлади. Агарда фойдаланувчи рўйхатдан ўтмаган бўлса, қўнғироқ браузер орқали, рўйхатдан ўтган бўлса, дастур орқали амалга оширилади.

Суҳбатда 50 кишигача иштирок этиши мумкин. Қўнғироқлар вақти чекланган кунига 10 соатдан ортмаслиги ва битта конференция тўрт соатдан ортиқ давом этмаслиги лозим.

Ҳавола суҳбат тугаганидан кейин ҳам фаол бўлиб туради. Қўнғироқ ёзуви ва суҳбат иштирокчилари узатган файллар 30 кун сақланади. 

Top