Трамп Ҳиндистонни дори воситалари экспортига тақиқлов киритишига жавоб чоралари кўрилишидан огоҳлантирди
Ҳиндистон коронавирус пандемияси сабабли АҚШга дори воситалари экспортига тақиқлов киритса, Вашингтон Ҳиндистонга нисбатан жавоб чоралари кўради.
Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйдаги брифингда маълум қилди.
Трампдан Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг безгакка қарши дори воситаси – гидроксихлорохиннинг бошқа давлатларга, жумладан АҚШга экспорт қилинишини тўхтатиш қарорига изоҳ бериш сўралган.
“Менга бу қарор ёқмаяпти, бироқ мен бу унинг [Нарендра Моди] қарори эканини эшитганим йўқ. Мен уни бошқа давлатларга тўхтатганини биламан. Агар у бундай қилса [АҚШга экспортни тўхтатса], ажабланган бўлардим, чунки Ҳиндистон АҚШ билан жуда яхши муносабатда”, деб айтган Трамп.
“У бу ҳақда менга айтиши керак эди. Мен у билан якшанба куни гаплашгандим ва унга бизга мўлжалланган етказмаларни мамлакатдан олиб чиқилишига рухсат берса, буни жуда қадрлашимизни айтганман. Агар у бу етказмаларни олиб чиқишга рухсат бермаса, бу нормал ҳолат бўлади, бироқ, албатта жавоб чоралари кўрилиши мумкин”, деб қўшимча қилган АҚШ президенти.
Март охирида уханлик тиббиётчилар гидроксихлорохиннинг коронавирусга чалинган беморларни даволашда тўлақонли клиник синовларни ўтказишгани маълум қилинган. Тиббиётчиларнинг фикрича, ушбу восита беморларнинг соғайишида ёрдам беради, бироқ иккиламчи таъсирга эга.
АҚШнинг мутасадди идораларига коронавирусга чалинганларни даволаш учун безгакка қарши қўлланувчи гидроксихлорохин (плаквенил) ва хлорохин воситаларининг миллионлаб дозада етказилишига рухсат берилган.
Мавзуга оид
21:54 / 18.11.2024
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08 / 18.11.2024
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14 / 18.11.2024
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
17:22 / 17.11.2024