БМТда Трампнинг ЖССТни танқид қилишига жавоб берилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус пандемиясига қарши курашда улкан ишни қилди. Бу ҳақда БМТ бош котиби расмий вакили Стефан Дюжаррик АҚШ президенти Дональд Трампнинг ЖССТ номига билдирган танқидига шундай изоҳ берди.
Аввалроқ Трамп асосан АҚШ ҳисобига молиялаштирилувчи ЖССТни Хитойга кўп эътибор қаратишда айблаганди.
“Кўплаб йиллар давомида биз йилига тахминан 58 млн доллар сарфлаб, ЖССТни молиялаштириб келганмиз. Буни тафтиш қилиш вақти келди. Чунки фикримча, улар амалга оширган ҳар бир қадам, улар айтган барчаси нотўғри бўлиб чиқди. Уларнинг барча ишлари Хитойга қўл келган”, деб айтган Трамп.
АҚШ президентининг таъкидлашича, агар у ЖССТнинг Хитой билан чегараларни ёпмаслик тавсиясига қулоқ солганда, “ҳозирда фалокат юз берган бўларди”. “Мен тўғри деб ҳисоблаган ишни қилдим ва бу тўғри қарор бўлди. Бошқа масалалар ҳам бор эди – вирус қаердан келган, унинг кўлами қандай, у қанчалик хавфли. Улар вирусни унча хавфли эмас, деб ҳисоблашган”, деб таъкидлаб ўтган Трамп.
Бу айбловларга жавобан Дюжаррик ЖССТ давлатларга миллионлаб тиббий воситалар етказаётгани, мутахассисларни ўқитаётгани ва амалий йўриқномалар ишлаб чиқаётганини айтган.
“Бош котиб учун мутлақ аёнки, ЖССТ доктор Тедрос Адханом Гебрейесус бошчилигида коронавирус пандемиясига қарши курашда давлатларга миллионлаб воситалар етказиб, мутахассисларни ўқитиб ва йўриқномалар билан таъминлаб улкан ишни амалга оширди”, деб айтган Дюжаррик.
Мавзуга оид
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
14:10 / 05.11.2024
БМТ: РФ ва КХДР ўртасидаги ҳамкорлик «хавфли эскалация»га олиб келади
13:50 / 05.11.2024
Исроил БМТга UNRWA фаолияти тақиқлангани ҳақида расман хабар берди
17:48 / 01.11.2024