18:10 / 08.04.2020
36721
Реклама

Makro супермаркетлар тармоғи онлайн-етказиб беришни йўлга қўйди!

7 апрель кунидан Makro супермаркетлари тармоғи мижозлар диққатига янги, уйдан чиқмай туриб, зарур бўлган харидларни амалга ошириш хизматини йўлга қўйди.

Makro етказиб бериш хизмати - карантин даврида талаб бир неча бор ошган, мутахассислар жамоаси томонидан қисқа вақтда ишлаб чиқилган хизматдир. 4 кун давомида хизмат синовдан ўтказилди, буюрилаётган маҳсулотларнинг йиғиб жойлашишидан тортиб, харидни мижозга етказиб беришгача бутун механизм ишлаб чиқилди.

Бугун хизматдан фойдаланиш учун харидорга makromarket.uz сайти тизимига кириш ва қуйидаги кўрсатмаларга амал қилишнинг ўзи етарли:

  • зарур бўлган товарларни танлаш ва саватга киритиш;
  •  саватда танланган товарнинг сонини кўрсатиш ва “буюртма бериш” тугмасини босиш;
  •  аниқ манзилни кўрсатиш;
  •  тўлов шаклини танлаш;
  •  расмийлаштирилган буюртмани текшириб чиқиш;
  •  “буюртма бериш” тугмасини босиш ва Makro операторининг жавобини кутиш керак бўлади.

Товарлар учун тўловни, товар керакли нуқтагача етказилгандан сўнг, пластик карта ёки нақд пул билан амалга ошириш мумкин. Makro етказиб бериш ходимлари UzCard ва Humo терминаллари, шунингдек касса мосламалари билан таъминланган.

Ушбу хизматни бажарувчи барча ходимлар санитария нормаларига асосан кийинишган, товарлар эса омборхонада дезинфекцияланган, етказиб бериш эҳтиёт чораларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.

Кафолатланган етказиб бериш вақти - 12 соат. Мижознинг жойлашуви, етказиб бериш ходими йўлининг бошида бўлса, товар 3-6 соат ичида етиб келади. Масалан, 10:00 гача қабул қилинган буюртмалар, шу куннинг ўзида соат 16:00 гача етказиб берилади, йўлда биринчи жойлашган мижозлар эса уларни 14:00 ларда олишади.

Буюртмани бекор қилишни товарни етказиб бергунга қадар амалга ошириш мумкин.

Ҳозирча етказиб бериш хизмати фақатгина Тошкент шаҳри бўйлаб ишламоқда. Бошқа вилоятларда йўлга қўйилиши Makro саҳифаларида қўшимча равишда эълон қилинади.

Етказиб бериш хизмат нархи 12 000 сўм.

450 000 сўм ва ундан юқори ҳажмда харид амалга оширилганда - етказиб бериш бепул!

Makro етказиб бериш ишонч телефони: +99878 777 0 555

Makro етказиб бериш хизмати техник қўллаб-қувватлаш чати: @makro_support_delivery

Шунингдек барча Makro расмий саҳифаларида фикрларингизни қолдиришингиз мумкин:

Бизнинг сайтимиз: https://makromarket.uz/

Facebook: makromarket.uz

Instagram: makro_supermarket

Тошкент шаҳри учун канал: t.me/makrosupermarket

Етказиб беришда профилактика қоидаларига риоя қилинади. Сиз ҳам эҳтиёт чораларига риоя қилинг. Уйда қолинг ва Makro супермаркетлар тармоғининг янги хизматидан фойдаланинг!

Реклама ҳуқуқи асосида

Top