Тошкент вилоятида ниқоб ишлаб чиқараётган махфий цех аниқланди
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида ноқонуний равишда ниқоб тикиш ишлари йўлга қўйилган цех аниқланди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси.
4 апрель куни Чирчиқ шаҳрида ўтказилган назорат тадбирида «Азия» тўйхонаси ҳудудида тиббий ниқоб ишлаб чиқарилаётган ноқонуний цех аниқланган. Уни 1989 йилда туғилган, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида рўйхатда турувчи фуқаро М.Э ҳеч қандай ҳужжатларсиз ташкил қилган.
Цех фаолиятини 2 апрелда бошлаган. Унга 183 нафар ишчи ёлланган. Улар билан ҳар бир ниқоб учун 60 сўмдан иш хақи бериш ҳақида оғзаки келишилган.
ДСҚ хабарига кўра, бу ерда тайёрланаётган маҳсулотларнинг сифати ва белгиланган санитария талабларига нечоғлик жавоб бериши ҳеч кимни қизиқтирмаган.
Чирчиқ шаҳар Давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан бино кўздан кечирилганда 131 973 дона тиббий ниқоб, 170 000 дона яримтайёр маҳсулот ва 21 дона клейлаш ускунаси, жами 301 994 дона, умумий нархи 156 миллион 696 минг сўмлик товар моддий бойликлар борлиги аниқланган.
Назорат тадбири натижасида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқбузарлик ашёлари масала қонуний ҳал бўлгунга қадар вақтинчалик олиб қўйилди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
07:31 / 09.11.2024
Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши оқибатида 233 млрд сўм зарар етказилди
10:50 / 01.11.2024
Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши оқибатида 273 млрд сўм зарар етказилди
10:34 / 23.09.2024
Чирчиқда каналга тушиб кетган “Spark” чиқариб олинди
07:37 / 13.07.2024