Ўзэнергоинспекция Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан Юқори Чирчиқ туманида жойлашган «И.П.» МЧЖга қарашли автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида нефт маҳсулотларини тарқатиш талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида ушбу АЁҚШдаги ёнилғи тарқатиш устунларида навбатдаги давлат қиёслов кўригидан ўтмасдан истеъмолчиларга нефт маҳсулотлари сотилаётгани аниқланди.

Текширув якунида Ўзбекистон Республикаси 940-сонли қонуни 43-моддасига кўра, ушбу АЁҚШга нисбатан реализация қилинган 413 340 литр Аи-80 маркали автобензин қийматининг 50 фоизи – 1 миллиард 715 миллион сўм миқдорида жарима қўлланди.