11:55 / 13.04.2020
18642

14 апрель куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-10 даража, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади. 

Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, кучли бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади. 

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, кучли бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади. 
 
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, кучли бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади. 

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғ ҳудудларида (1800 м.дан юқорида) қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади. 

Top