22:31 / 13.04.2020
21643

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Самарқанд вилоятига шу лавозимга ўтказилди

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси тизимида бир қатор лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати Kun.uz га маълум қилмоқда.

Фарҳод Шайзоқов

Жумладан, Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига полковник Шайзоқов Фарҳод Холбекович тайинланди. Тайинловга қадар Ф.Шайзоқов Сирдарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Шунингдек, полковник Давиров Равшан Эшқувватович Паст Дарғом тумани ИИБ бошлиғи лавозимига;

Равшан Давиров

подполковник Жалилов Отабек Абдусаматович Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Отабек Жалилов

 

Top