Жамият | 17:17 / 16.04.2020
26073
4 дақиқада ўқилади
Реклама

CLICK Evolution янги қизиқарли «фишка»ларни тақдим этди

Фото: Click

Янгиланган CLICK Evolution иловасида Siri, автотўловлар, «Дўстингиз ёрдами» ва бошқа функциялар мавжуд.

CLICK мунтазам равишда фойдаланувчиларнинг истакларини ўрганиб боради ва ўзининг CLICK Evolution иловасида ҳар бир янгиланиш билан қизиқарли ечимларни тақдим этишга ҳаракат қилади. Бу сафар CLICK ўз мисолида ўзини изоляция қилиш қоидаларига риоя қилиш қанчалик муҳимлигини кўрсатиб бериб, логотипини карантин даврида ўзгартирди. Иловани янгилаганингиздан сўнг, сиз CLICK-ни ниқобда кўрасиз. Ва фойдаланувчиларни бир қатор ажойиб янги «фишка»лар кутмоқда.

Янгиланган илованинг сўнгги қизиқарли «фишка»лари:

1. Siri билан интеграция. Эндиликда сиз Siri-га кўрсатилган буйруқлар билан мурожаат қилишингиз мумкин, у эса иловада керакли бўлимни очишга ёрдам беради – «Тўлов», «Пул ўтказмалари», «CLICK PASS», «QR- Сканер».

Овозли буйруқ жуда кўп афзалликларга эга. Истеъмолчилар ҳаттоки энг оддий график интерфейсларни ўзлаштиришларига ҳам ҳожат қолмайди. Автомобиль ҳайдаш вақтида ёки ошхонада қўлларингиз бандлигида овозли буйруқ беришингиз мумкин. Кўриш қобилияти паст одамлар учун қулай. Оддий суҳбатдан яна нима осонроқ бўлиши мумкин?

2. «Автотўловлар» хизмати қўшилди, у эса, ўз навбатида, 2 турга бўлинади:

  • Режалаштирилган автотўлов – таъминотчига ҳар ой ёки ҳафтада маълум бир санада кўрсатилган миқдорда тўловларни амалга ошириш учун ишлатилади.
    Масалан, ҳар ойнинг сўнгги кунида (CLICKнинг ўзи буни 30 ёки 31-куни аниқлайди) Интернет ёки телефон учун тўловлар автоматик равишда ўтишини созлашингиз мумкин.
    Бу вақтингизни тежашга ва тўловларни ҳар доим ўз вақтида амалга оширишга имкон беради.
  • Воқеа-ҳодисага кўра автотўлов тури – таъминотчида шахсий ҳисобингиз балансидаги сумма маълум миқдорга етганда тўловни амалга оширишда фойдаланилади.
    Барча зарур тўловларни бир марта ўрнатганингиздан сўнг, барча тўловлар ўз вақтида ва сизнинг иштирокингизсиз амалга оширилишига амин бўлишингиз мумкин. Хизматни ёқтириш – бепул.

Масалан, балансингизда $1 дан кам маблағ қолган бўлса, сиз ҳисобингизни автоматик равишда $5 га тўлдиришингиз мумкин, ушбу функция баланс қуйи чегарага етганда ҳар сафар автоматик равишда, сиз ўрнатган миқдордан (масалан, ойига $15) ошмаган ҳолда амалга оширилади.

Ушбу фойдали хусусият оилангиз ва дўстларингизнинг алоқада қолишига ёрдам беради. Барча тўловлар ўз вақтида ва сизнинг иштирокингизсиз амалга оширилади. Хизматни фаоллаштириш – бепул.

3. «Ишончли қурилмалар» – бу сизнинг аккаунтингизнинг бошқа қурилмаларини кўриш ва ўчириш имкониятини берадиган функция. Бу функцияни Созламалар –> Хавфсизлик бўлимида топишингиз мумкин.

4. «Дўстингиз ёрдами» янги функцияси қўшилди. Эндиликда ҳисобингизда маблағ тугаган бўлса, сиз тўлов учун ҳисобни кўрсатган ҳолда дўстларингизга сўров билан мурожаат қилишингиз мумкин.

5. «Менинг QR-кодим» – QR-кодидан фойдаланган ҳолда пул ўтказиш учун янги имконият. Эндиликда сиз картангиз рақамини ҳеч кимга кўрсатишингиз шарт эмас, пул ўтказмасини амалга ошириш учун оддийгина QR-код ва ҳаволани улашишнинг ўзи кифоя.

Шунингдек, ушбу бўлимда сиз ўзингизнинг шахсий QR кодингизни барча керакли маълумотлар билан юклаб олишингиз, уни чоп этишингиз ва картангизга пул ўтказмаларини қабул қилиб олишингиз учун ўзингизга қулай қилиб жойлаштиришингиз мумкин.

CLICK Evolution иловасини янгиланг ва энг қулай воситалардан фойдаланинг.

Иловани бу ердан юклаб олинг.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид