Ўзбекистон | 12:36 / 18.04.2020
76780
6 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда карантин қоидалари энг кўп бузилаётган ҳудудлар рўйхати эълон қилинди

Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда

Фото: KUN.UZ

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республика бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами 76 159 та ҳолат аниқланган. 

Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, улар:

  • Тошкент шаҳрида – 13 635 та ҳолат; 
  • Фарғона вилоятида – 11 893 та ҳолат;
  • Тошкент вилоятида – 11 136 та ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида – 6 730 та ҳолат;
  • Сирдарё вилоятида – 5 269 та ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида – 4 976 та ҳолат;
  • Андижон вилоятида – 4 303 та ҳолат;
  • Наманган вилоятида – 4 290 та ҳолат;
  • Бухоро вилоятида – 3 115 та ҳолат; 
  • Қорақалпоғистон Республикасида – 2 775 та ҳолат;
  • Хоразм вилоятида – 2 555 та ҳолат;
  • Сурхондарё вилоятида – 2 416 та ҳолат;
  • Жиззах вилоятида – 2 333 та ҳолат;
  • Навоий вилоятида – 733 та ҳолатни ташкил этмоқда.

Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.

17 апрель куни Самарқанд шаҳар, “Саттепо” мавзесида яшовчи 1990 й.т. Акбар Э., Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, “Қорасув” маҳалласи, Қорасув кўчасида яшовчи 1977 й.т. Панжи А.лар жамоат жойида тиббий ниқобсиз юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлар.

17 апрель куни Жиззах вилояти, Арнасой тумани, “Бобур” маҳалласи, Ибн Сино кўчасида яшовчи 1989 й.т. Жасур Т., Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани, “Бўз ёп” овулида яшовчи 1992 й.т. Атамурат Б., “Дурман” овулида яшовчи 1982 й.т. Шавкат У.лар рухсатномасиз ўз транспортида бемақсад юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, автомашиналари жарима майдончасига жойлаштирилган.

17 апрель куни Бухоро вилояти, Шофиркон тумани, “Жилвон” маҳалласи, “Чақар” қишлоғида яшовчи 1992 й.т. Сардор Э. карантин қоидаларини бузиб, рухсатномасиз автомашина бошқариб, 3 нафар фуқарони олиб юрганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилган.

17 апрель куни Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, 26-мавзеда яшовчи 1984 й.т. Евгений С., Наманган вилояти, Косонсой тумани, Тошнур кўчасида яшовчи 1995 й.т. Бобур М.лар ўз велосипедларида бемақсад юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, велосипедлари жарима майдончасига жойлаштирилган.

17 апрель куни 13:00ларда Сирдарё вилояти, Ширин шаҳар, “Бунёдкор” маҳалласи, 4-даҳада яшовчи 2000 й.т. Фаррух Ж. карантин қоидаларини бузиб, майда безорилик содир қилганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54- ва 183-моддаларига асосан Ширин шаҳар Маъмурий ишлар суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. 

17 апрель куни Наманган вилояти, Поп тумани, “Чиғаноқ” маҳалласида яшовчи 1977 й.т. Тоҳиржон О. ва “Исковут” маҳалласида яшовчи 1989 й.т. Мовлитали К. маст ҳолда ҳимоя ниқоби тақмасдан, фуқаролар осойишталигини бузганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54- ва 183-моддаларига асосан Поп тумани Маъмурий ишлар бўйича суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

17 апрель куни Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, “Ўзбекистон” маҳалласи, Олмазор кўчасида яшовчи 1996 й.т. Шаҳзод Н. “Навоий” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Файз” деҳқон бозори ҳудудида ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабини бажармасдан, жамоат тартибини бузганлиги ҳамда рухсатномасиз автомашинада 3 тадан ортиқ йўловчини ташиганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- ва 194-моддаларига асосан Қамаши тумани Маъмурий ишлар суди томонидан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

17 апрель куни Жиззах шаҳар, “Наврўз” маҳалласи, Ш.Рашидов кўчасида яшовчи 1990 й.т. Гулҳаё Н. карантин қоидаларини бузиб, яшаш уйида туғилган кунини нишонлаш учун 4 нафар танишлари билан йиғин ўтказаётганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан маъмурий жавобгарлик тортилган.

17 апрель куни 13:00ларда Сирдарё вилояти, Ширин шаҳар, “Фарҳод” маҳалласи, С.Рахимов кўчасида яшовчи 1988 й.т. Умид А. карантин қоидаларини бузиб, майда безорилик содир қилганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54- ва 183-моддаларига асосан Оқолтин тумани Маъмурий ишлар бўйича суди томонидан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

17 апрель куни Самарқанд вилояти, Булунғур тумани, “Соҳибкор” маҳалласида яшовчи 1988 й.т. Абдуллахон А. карантин қоидаларига амал қилмасдан, туғилган кун тадбири ташкил қилиб, яшаш уйида 11 нафар фуқароларни йиғиб ўтирганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган.

17 апрель куни Тошкент вилояти, Бекобод тумани, “Ўзбекобод” маҳалласида яшовчи 1970 й.т. Эргашали М. карантин қоидаларини бузиб, ички ишлар ходимларини қонуний талабини бажармаганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддасига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилган.

17 апрель куни Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, 2/2-мавзесида яшовчи 1994 й.т. Аслиддин Т. жамоат тартибини бузганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Мавзуга оид