Ўзбекистон | 20:59 / 18.04.2020
46591
1 дақиқада ўқилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати тузилмасида ўзгариш рўй берди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига ўзгартириш киритилди. Вазирлик матбуот хизмати хабар беришича, Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари – вазирлик ҳузуридаги санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори лавозими жорий этилган. 

«Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, юртимизда санитария-эпидемиология хизмати тизимини бошқариш самарадорлигини янада ошириш мақсадида мамлакатимиз Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига қўшимча Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори лавозими киритилди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали хабарида.

Баҳодир Юсупалиев

Шунга асосан, президент қарори билан Баҳодир Қаҳраманович Юсупалиев Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори лавозимига тайинланди.

У 2017 апрелидан буён Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Мавзуга оид