Трамп Ким Чен Индан “ажойиб” мактуб олганини маълум қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп яқинда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Индан мактуб олганини маълум қилди.
У бу ҳақда 18 апрелдаги брифингда айтиб ўтган.
“Шимолий Корея кичик масофаларга мўлжалланган ракетани синовдан ўтказди. Шу билан бирга, мен яқинда ундан [Шимолий Корея етакчиси] ажойиб мактуб олдим. Ўйлайманки, бизда барчаси яхши”, деб жавоб қилган Трамп журналистлардан бирининг Пхеньян билан муносабатлар ҳақидаги саволига.
Трампнинг таъкидлашича, “агар у президент бўлмаганда, АҚШ ҳозир Шимолий Корея билан уруш олиб бораётган бўларди”.
“Мен Ким Чен Ин билан яхши муносабатдаман”, деб қўшимча қилган АҚШ президенти.
Жорий ҳафта бошида жанубий кореялик ҳарбийлар Шимолий Корея ҳудудидан Япон денгизи томон бир нечта снаряд учирилганини қайд қилишган. Тахмин қилинишича, бу снарядлар қанотли ракеталар бўлган ва уларнинг парвози узоқлиги 150 км дан кўпроқни ташкил қилган.
Аввалроқ маълум қилинганидек, март ойида Трамп Ким Чен Инга мактуб йўллаган ва унда Шимолий Кореяга коронавирусга қарши курашда ёрдам таклиф қилган.
Мавзуга оид
22:13 / 31.10.2024
Украина Ким Чен Инни ҳибсга олиш ордери бўйича ХЖСга мурожаат қилади
21:26 / 29.10.2024
КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг хавфсизлиги кучайтирилди – ОАВ
23:22 / 17.10.2024
Шимолий Кореяда чучхе календари бекор қилинди
21:47 / 06.10.2024