Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
КХДР Конституциясига киритилган ўзгаришларга кўра, агар ядровий кучларни бошқариш тизими душман ҳужуми туфайли хавф остида қолса, «ядровий зарба автоматик равишда ва зудлик билан амалга оширилади».
Шимолий Корея конституциясига мамлакат етакчиси Ким Чен Ин ҳалок бўлган тақдирда армияни автоматик равишда ядровий зарба беришга мажбур қиладиган модда киритилди. Бу ҳақда The Telegraph Жанубий Корея Миллий разведка хизмати брифингига таяниб хабар берди.
Қайта кўриб чиқилган Конституцияда Ким Чен Ин энди Давлат кенгаши раиси сифатида кўрсатилган ва бевосита давлат раҳбари сифатида белгиланган. Давлат кенгаши раиси КХДР ядровий кучларига қўмондонлик қилади. Ким Чен Ин ядро кучларининг ягона қўмондони сифатидаги мақоми қонунда алоҳида таъкидланган.
The Telegraph нашрининг таъкидлашича, агар ядровий кучларни бошқариш тизими душман ҳужуми туфайли хавф остида қолса, «ядровий зарба автоматик равишда ва зудлик билан амалга оширилади».
Жанубий Кореянинг ҳисоб-китобларига кўра, КХДР 60 га яқин ядро каллаклари ва 2 тоннага яқин юқори даражада бойитилган уранга эга.
Тузатишлар 22 март куни Пхенянда бўлиб ўтган 15-чақириқ Олий халқ мажлисининг биринчи сессиясида қабул қилинди. Ўзгаришларга Америка-Исроилнинг Эронга қўшма зарбалари сабаб бўлиши мумкин, натижада мамлакат олий раҳбари Али Хоминаий ва унинг атрофидагиларнинг бир қисми ҳалок бўлган эди, деб ёзди The Telegraph.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
23:16 / 18.05.2026
АҚШ Эроннинг келишув бўйича янги таклифини «етарли эмас» деб ҳисоблади
19:56 / 10.04.2026
Зеленский Украинанинг ядро қуролидан воз кечишини «катта хато» деб атади
10:20 / 30.03.2026