00:25 / 21.04.2020
29634

Экспертлар Россия автобозори 50 фоизга қулашини тахмин қилмоқда

2019 йилда Россия автобозорида сотув уч йил ичида илк марта пасайди - 1,759 млн дона янги автомобиль сотилди

Фото: Раиса Ибрагимова/ТАСС

Россияда янги автомобиллар сотуви 20 фоиздан 50 фоизгача камайиши кутилмоқда, дейилади Boston Consulting Group (BCG) тадқиқотида. Ижобий сценарий амалга ошса, сотув миқдори 1,4 млн донагача, салбий сценарийда эса 0,9 млн донагача тушади.

2019 йилда Россия автобозорида сотув уч йил ичида илк марта пасайди - 1,759 млн дона янги автомобиль сотилди.

«Соҳа кескин инқироз таъсири остида. 2020 йилда бутун дунёдаги бозорлар 30-40 фоизга қуламоқда», — деди BСG «Автомобилсозлик» йўналиши раҳбари Эдуард Черкин.

Черкиннинг сўзларига кўра, автомобиль - россияликлар коронавирус эпидемияси шароитида пул сарфламасликни режалаштирган харажатларга киради. BCG тадқиқотига кўра, мамлакатнинг 42 фоиз аҳолиси машина сотиб олишдан бутунлай воз кечмоқчи.

Европа бизнеси ассоциацияси автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитаси раиси Томас Штэрцелнинг сўзларига кўра, март охирида коронавирус тарқалиши сабабли жорий этилган чоралар натижасида автомобиллар сотуви ва дилерлик операциялари кескин тўхтаган. 

Ассоциация январда бу йил янги автомобиллар сотуви 1,72 млн донагача камайиши мумкинлигини билдирганди.

«Авилон» автодилерлик гуруҳи бошқаруви раиси Андрей Павлович автодилерлар май охиригача савдо қилмаса, 2020 йил натижаларига кўра Россия автобозори 30 фоизга қулаши мумкин деб ҳисобламоқда.  

«Ҳозир карантин айнан қачон бекор қилиниши ва автодилерлар қачондан иш бошлашини билиш муҳим. Ҳозирда ҳеч ким автомобиль сота олмас экан, Россия автобозоридаги сотув ҳажми апрелда нолга тенг бўлади», — деди Павлович.

Top