Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистонда вирусдан соғайиш кўрсаткичи жаҳонникидан яхшироқ» – Отабеков
Ўзбекистонда ҳозиргача коронавирусдан тузалиш кўрсаткичи 26,3 фоизни ташкил қилмоқда ва бу жаҳондаги кўрсаткичдан яхшироқ ҳисобланади. Бу ҳақда давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди.
«Ўзбекистонда вирусни даволаш учун жаҳон тажрибасида мавжуд энг илғор усуллар қўлланмоқда. Жаҳондаги 24 фоиз соғайиш кўрсаткичи билан солиштирганда биздаги 26,3 фоиз тузалиш кўрсаткич ижобий», дея Отабековнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
У Ўзбекистонда вирус аниқланган кундан бери 200 мингдан ошиқ киши тестдан ўтказилгани, кунига ўртача 10 мингдан ортиқ тест таҳлиллари ўрганилаётганини маълум қилган.
Шунингдек, брифингда Ўзбекистонда лаборатор шароитда вирусга қарши антитаналар ўрганилмаётгани айтилди.
«Вирусга қарши антитаналар фақатгина касалликни бошдан ўтказган одамда табиий равишда пайдо бўлади. Бизда касалликни бошдан кечирганлар сони ҳали кам, шунинг учун республикада антитанани аниқлаш учун лаборатор текширувлар ўтказилмаяпти», дея таъкидлади Нурмат Отабеков.
23 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ 1716та ҳолат қайд этилган, беморларнинг 7 нафари вафот этган, 455 киши тузалган.
Дунёда эса касалланиш ҳолатлари сони 2 млн 657 мингга яқинлашган, 185 мингдан ортиқ киши вафот этган, 730 мингга яқин киши соғайган.
Мавзуга оид
10:56 / 28.09.2025
Шифохоналарда 182 нафар бола қолмоқда — Нурмат Отабеков Тошкент вилоятидаги ҳолат ҳақида
11:29 / 27.09.2025
«694 нафар бола шифохонада қолмоқда, уларнинг 421 нафарига бугун жавоб берилади» – Нурмат Отабеков
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025