Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йилда республика бўйича 44 та ҳолатда овқатдан заҳарланиш қайд этилди – Санэпидқўмита
Заҳарланиш 6 та ҳолатда МТТ тарбияланувчилари орасида қайд этилган. 29 та ҳолатда уй шароитида тайёрланган сабзавотли консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида 63 нафар (улардан 17 нафари бола) жабрланган.
Фото: Getty images
2025 йилда республика бўйича 44 та ҳолатда овқатдан заҳарланиш қайд этилди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.
«2025 йилда республика бўйича 44 та ҳолатда овқатдан заҳарланиш қайд этилди. Заҳарланиш 6 та ҳолатда МТТ тарбияланувчилари орасида қайд этилган. 29 та ҳолатда уй шароитида тайёрланган сабзавотли консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида 63 нафар (улардан 17 нафари бола) жабрланган», деди у.
«Ҳамкорликда ташкил этилган ўрганишлар давомида сифати ва хавфсизлиги кафолатланмаган, яроқлилик муддати ўтган, органолептик кўрсаткичлари меъёр талабларига жавоб бермайдиган 33230 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари ўрнатилган тартибда бракераж қилинди. Маҳсулотлар турига қаралганда энг кўп яъни 259 тонна шакар ва қандолат маҳсулотлари, 251 тонна спиртли ва салқин ичимликлари, 220 тонна мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари, 106 тонна гўшт ва гўшт маҳсулотлари ҳисобига тўғри келди», деб қўшимча қилди Отабеков.
Мутахассис фуқаролардан уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини ҳамда сифати ва хавфсизлиги кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилмасликни сўради.
Мавзуга оид
10:01
“Жавобгарликни ҳеч ким бўйнига олмаяпти” – Фарғона боғчаларида заҳарланган 70 дан ортиқ бола шифохонада қолмоқда
13:28 / 10.02.2026
ССВ «коронавирусга қарши вакцина олганлар ҳаёти хавф остидалиги» ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
18:50 / 27.01.2026
Нипаҳ вирусининг Ўзбекистон ҳудудида тарқалиш эҳтимоли борми?
19:48 / 26.01.2026