ЖССТ коронавирусга нисбатан иммунитет пайдо бўлиши ҳақидаги тахмин ҳозирча тасдиқланмаганини билдирди
Ўтган ҳафтада Чили ҳукумати коронавирусдан соғайган фуқароларга гувоҳнома беришни бошлаши хабар қилинганди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг қайд этишича, уларда касалликка нисбатан иммунитет ҳосил бўлади, улар камида бир йил давомида коронавирус ташувчилари бўлишмайди.
Коронавирусдан соғайганларда унга нисбатан иммунитет пайдо бўлиши тўғрисидаги назария ҳали тасдиқланганича йўқ. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти баёнотида маълум қилинди, деб хабар бермоқда Reuters.
Қайд этилишича, SARS-CoV-2 коронавирусидан антитаначаларга эга бўлганларнинг ундан ҳимояланганлиги ҳозирча тасдиғини топмаган. ЖССТ шу боис жаҳон мамлакатларини соғайганлар учун «иммунитет паспортлари» жорий этишдан огоҳлантирди. Ташкилотнинг билдиришича, бундай амалиёт инфекция тарқалиши хавфини ошириши мумкин.
Ўтган ҳафтада Чили ҳукумати коронавирусдан соғайган фуқароларга гувоҳнома беришни бошлаши хабар қилинганди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг қайд этишича, уларда касалликка нисбатан иммунитет ҳосил бўлади, улар камида бир йил давомида коронавирус ташувчилари бўлишмайди.
Жонс Ҳопкинс университетининг маълумот беришича, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 2,82 миллиондан ошган, 197,5 минг киши вафот этган.
Мавзуга оид
19:15 / 15.11.2024
ЖССТ: 2018 йилдан бери дунёда тиббиёт муассасаларига 7,4 мингдан ортиқ ҳужум уюштирилди
18:19 / 13.11.2024
ЖССТ мактаб ўқувчиларига юклама ортиб бораётганидан хавотирда
18:52 / 08.11.2024
Ҳар йили дунёда 1 миллиарддан ортиқ бола зўравонликка дучор бўлмоқда — ЖССТ
17:48 / 01.11.2024